

Биринчи текширувда бразилияликда ўнг тўпиқ бўғимида шикастланиш аниқланган. Неймар 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда, бу эса унинг "Бавария"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинидаги иштирокини деярли истисно қилади.
"Бавария" – ПСЖ учрашуви 8 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда "Бавария" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


