Неймар қачон жамоа машғулотларини бошлаши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
2 апр 2019
ПСЖ ҳужумчиси Неймар 3-апрель куни жамоавий машғулотларга қўшилади.

Бу ҳақда клубнинг twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берган.

Бразилиялик футболчи 23-январь санасида Франция кубоги доирасидаги 1/16 финал “Страсбург”га қарши кечган (2:0) баҳсда оёғидан жароҳат олганди. Маълумотларга кўра, футболчи чоршанба кунги машғулотларда қатнашиш билан биргаликда бир нечта тиббий тестлардан ҳам ўтади.

Неймар жорий мавсум 20та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 23та гол ва 11та голли узатмани ёзиб қўйган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/psg_inside