Неймар ПСЖ билан келишувга эришди. Унинг йиллик маоши 30 млн. евро бўлади

Aslanov Jasurbek
22 июл 2017, 15:46
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтишга тайёр.

Бразилиялик Париж клуби билан шартнома борасида келишувга эришди.

Маълумотларга кўра, футболчи ПСЖ раҳбариятига, уларнинг клубига ўтишга тайёрлигини билдирган. Демак, Франция клуби "Барселона"га Неймарнинг шартномасида кўрсатилган 222 млн. евро товон пулини тўлайди.

25 ёшли Неймар отаси орқали ПСЖ билан музокаралар ўтказди. Томонлар келишувга эришишди. Бразилиялик тез орада Франция клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва унинг йиллик маоши 30 млн. евро бўлади. Шу билан бирга, Неймар бу клубга ўтгани учун катта бонус маблағига эга чиқади.

Агар трансфер амалга ошса, бу футбол тарихидаги рекордга айланади. Айни дамда рекорд трансфер "Манчестер Юнайтед"га тегишли. Улар 2016 йилда "Ювентус"га 105 млн. евро тўлаб, Поль Погбани харид қилишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›