Неймар мушаклари зўриқиши туфайли "Монпелье" билан ўйнамайди

Sherzod Nurmatov
31 янв 2023, 18:54
Бразилияликнинг туғилган кунига 5 кун қолди.

Неймар "Монпелье"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

ПСЖ хабарига кўра, ҳужумчига мушаклари зўриқиши ташхиси қўйилган. Неймар ўйинолди машғулотларини ўтказиб юборади ва чоршанба куни Лига 1 доирасидаги "Монпелье"га қарши баҳсда ўйнай олмайди.

Неймар 5 февраль куни 31 ёшга тўлади. Ўтган йилнинг февраль ойи бошида ҳам бразилиялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлганди – бу вақтга келиб у ноябрь ойидан бери майдонга тушмаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: psg.fr