Неймар: "Мессининг термага чақирилмагани - футбол учун шармандалик"

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 17:26
Бразилия термаси ҳужумчиси Неймар ФИФА кунларида Аргентина термасига Лео Мессининг чақирилмагани борасидаги фикрларини билдирди.

"Мессини термага чақиришмагани - футбол учун шармандалик. Месси ҳали ҳам ўз кучида бўлиб турганида ундан кўпроқ фойдаланиб, унинг ўйинларидан завқ олиш керак. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири", - деди Неймар.

Месси бош мураббий билан келишган ҳолда МТЖда кичик танаффус олган. Бразилия - Аргентина термаларининг ўртоқлик учрашуви эса 16 октябрь куни соат 23:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal