Неймар Мессига қўнғироқ қилди
16 фев 2021 10:23
Янгиликлар
Неймар Мессига қўнғироқ қилди
ПСЖ форварди Неймар "Барселона"даги собиқ шериги Лионель Мессини Париж клубига ўтишга кўндирмоқчи.
Бразилиялик футболчи бундан бир неча кун олдин "Барса" сардори билан алоқага чиққан ва Франция пойтахтининг ижобий томонлари, шунингдек клуб ва жамоа ҳақида илиқ фикрларини айтган.
Мессининг қандай муносабатда бўлгани очиқланмаган. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг "Барселона" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар