

87-дақиқада Лукас Окампос Неймарга нисбатан қоида бузди, шундан сўнг бразилиялик аргентиналикни туртиб юборди. Иккала футболчи сариқ карточка билан жазоланди, аммо парижликлар форварди учун бу иккинчи огоҳлантириш эди.
"Адолатсизлик бўлди. Ўйин давомида оёғимга тепишди. Танамда кўкарган жойлар кўп. Орқадан оёғимга тепишгани учун жаҳлим чиқди. Ғазабда эдим. Ҳакам ўзи истаганидек ПСЖни бир киши кам қолдирди" - дейди Неймар.


