Неймар маоши камайган ҳолда ҳам "Реал"га ўтишга тайёрми?

Tolibjon Qosimov
25 янв 2018, 20:59
Испаниянинг "AS" нашри маълумотларига кўра, ПСЖнинг бразилиялик форварди Неймар Испания чемпионатига қайтишга тайёр.

У бу сафар "Реал"га ўтмоқчи, мадридликлар ҳужумчига 5 йил олдин ҳам қизиқиш билдиришган эди. "Барселона" собиқ футболчиси Франция чемпионати даражасидан ҳайратга тушди, у ерда унинг жамоаси рақиблар билан ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаяпти.

Ўйинчининг йилига 38 миллион еврони ташкил қиладиган маоши бунга тўсиқ бўлиши мумкин. Лекин, бразилиялик "қаймоқранглилар" аъзосига айланиш учун маош борасида иштахасини бироз бўғишга ҳам тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›