

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар "Сент-Этьен" (3:1)га қарши Лига 1 доирасидаги олган жароҳатини тиклаш билан овора. Париж клуби футболчи ҳақида маълумот берди. Неймар ҳозирда даволаниш билан банд ва 4-5 ҳафталардан сўнг яна майдонга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Лига 1 доирасида 10 та ўйин ўтказиб учта гол уришга эришганди.


