Бразилия терма жамоаси форварди Неймар ватанида ўтган жаҳон чемпионатини эслади.
"Ўшанда биз оғир учрашув бўлишини билгандик. Бироқ вазият қандай ривож топганини барча яхши билади. Биз ўша хотираларни ўчириб ташлашимиз керак. Германиядан реванш олишга имконият бўлишига умид қиламан", - деди 26 ёшли футболчи.