Неймар: "Баъзида ҳақиқатдан ҳам симуляция ишлатаман"

Aslanov Jasurbek
30 июл 2018
ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар симуляция ишлатишини тан олди.

"Сиз симуляция ишлатаяпти деб ўйлайсиз. Тўғри, баъзида шундай қиламан. Аммо майдонда кўп азият чекаман.

Мен "баъзида дунёни ўзига мафтун қиладиган, баъзида ҳамманинг жаҳлини чиқарадиган йигит" услубида ўйнайман.

Кўп йиқилишимга эътироз билдиришингиз мумкин, аммо аслида мени йиқитишади. Бўлакларга бўлиниб кетаман. Бу операциядан сўнг илк қадамни ташлашдан оғриқлироқ" - дейди Неймар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN