Неймар "Барселона" билан судлашмоқчи

Mirjalol Normatov
19 окт 2018, 21:28
ПСЖ ҳужумчиси Неймар бонус маошини бермагани учун "Барселона" билан судлашмоқчи.

AS хабарига кўра, футболчи 2016 йилда жамоаси билан шартномасини узайтиргани учун ваъда қилинган 26 млн еврони талаб қилмоқда.

Бунгача "кўк-анорранглилар" футболчига 40 "лимоннинг" 14тасини тўлаб бўлгани борсида маълумотлар берилганди. Неймар ПСЖга ўтишга қарор қилганидан кейин "Барса" ушбу пулларни тўлашдан бош тортган. Бразилиялик ҳужумчи эса буни муҳим сабаб эмас деб ҳисоблаяпти ва шу боисдан у собиқ жамоаси билан судлашмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS