

Неймар 2013 йилда "Сантос"дан Каталония клубига ўтганида 64,5 кг. вазнга эга эди. Тренажор залида тўхтовсиз машқлардан сўнг у мушаклари вазнини оширди ва ҳозир 68 кг. тош босмоқда. Аммо футболчи яна 1,5 кг. йиғмоқчи.
Неймар бу мақсадига эришиши учун жисмоний тайёргарликка жавоб берувчи икки мутахассис билан ишламоқда ва уларнинг бири бразилиялик. Неймар у билан бир уйда истиқомат қилади ва ҳар куни машқ қилишади.



