Неймар 2017 йилдан бери илк бор пенальтидан гол ура олмади

Alisher
16 дек 2019, 11:30
ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати доирасидаги "Сент-Этьен"га қарши ўйинда пенальтидан фойдала олмади.

Ўйиннинг 62-дақиқасида Неймар 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади. Ҳисоб ўша пайтда парижликлар фойдасига (2:0) эди.

27 ёшли футболчи сўнгги бор 2017 йилнинг ноябрь ойида пенальтидан гол ура олмаган. Ўшанда Бразилия терма жамоаси сафида Неймарнинг зарбасини Япония терма жамоаси дарвозабони Эйжи Кавашима қайтарган эди. У шундан сўнг 13та пенальтини аниқ ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, "Сент-Этьен" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйин 0:4 ҳисобида якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›