

Эслатиб ўтамиз, МЮ қишда форвардни "Шанхай Шеньхуа"дан ижарага олганди. "Қизил иблислар"да уни 20 миллион фунтга харид қилиш ҳуқуқи бор.
"Игало 20 миллион фунтга арзийдими? Эҳтимол, аммо ҳозирги бозор шароитида эмас. Агар у тўп киритишда давом этганда, тўғри келарди, аммо ҳозир клуб унга 20 миллион сарфламаслиги керак", - дейди Невилл.
Игало жорий мавсум АПЛда 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.



