

"Моуриньода оғир даврлар ўтмоқда, бироқ мураббий сифатида унинг даври ўтди дейиш аҳмоқлик. 2003-2006 йиллар давомида АПЛни юта олмаганимизда одамлар Сер Алекс даври ўтди деб ҳисоблаганди.
Жозе - ажойиб мураббий. Ишонасизми ёки йўқ мен учун шундай. МЮнинг "Тоттенхэм"га қарши кўрсатган ўйини жуда ҳам ёқди. Жамоа "Бёрнли" билан ўйинда ҳам у яхши услубни танлади. Жамоанинг ўйини ўсишига ишонаман", - деди Невилл.



