Невилл: "Де Хеа ЖЧ-2018дан кейин ўзига бўлган ишончни йўқотган"

Alisher
22 июн 2020, 14:32
Англия терма жамоаси ва МЮ собиқ ҳимоячиси Гари Невилл манчестерликлар дарвозабони Давид де Хеа ҳақида гапирди.

"Давид "қизил иблислар"нинг сўнгги йиллардаги ягона ишончли футболчиси эди. Аммо, ҳозирги пайтда у ҳам олдингидек эмас. Де Хеа жуда кўп хатолар қилмоқда.

ЖЧ-2018да испаниялик мухлисларнинг муносабати туфайли у ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди", - дейди Невилл.

29 ёшли испаниялик дарвозабон жорий мавсум АПЛ доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 31та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports