

31 ёшли посбон доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти. "Кўк-анорранглилар" ҳам Нетони сотишга қарши эмас. Жамоа раҳбарлари голкипернинг трансферидан камида 15 млн евро ишлаб олишни режалаштирган.
Маълумот учун, Нето "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У Ла Лигада ўтказган сўнгги 2 мавсумида атиги 8 марта майдонга тушди.



