Нестеров бугун Ўзбекистон рекордчисига айланади

Narzulla Saydullayev
6 сен 2018, 19:04
Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашувида мезбонлар дарвозасини Игнатий Нестеров қўриқлайди.

Мазкур баҳс дарвозабон учун терма жамоадаги 100-учрашув бўлади. Шу тариқа Нестеров Ўзбекистон терма жамоасида 100та ўйин ўтказган тарихдаги биринчи дарвозабон бўлади.

Игнатий Нестеров терма жамоадаги дебютини 2002 йил Озарбайжон билан ўртоқлик учрашувида ўтказганди.

Ўзбекистон терма жамоасида Сервер Жепаров (126) ва Тимур Кападзе (119) Нестеровдан кўпроқ ўйин ўтказишган холос.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia