Нерес: "Тен Хаг менга сочимдан шикоят қилди"

23 авг 2019, 19:20
"Аякс" ҳужумчиси Давид Нерес мураббий Эрик тен Хаг билан бўлган кичик суҳбатни айтиб берди.

"Эрик тен Хаг ("Аякс" устози) менга сочимдан шикоят қилганидан кейин, унга ўзинигизни соч-турмакка эътибор беринг. Мен ўзимникини парваришлайман, дедим. Шу суҳбатдан сўнг кейинги икки ўйинда захирада ўтирдим", - дейди Нерес.

22 ёшли бразилиялик форвард ўтган мавсум "Аякс" сафида 29 та ўйинда 8 та гол ва 10 та ассист қайд этди. Жорий мавсумда эса ҳозирга қадар 3 та учрашув ўтказди (1 та гол). Бу мавсумда у ҳар бир ўйинда ўртача 39 дақиқа ҳаракат қилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›