UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"га имконият қолдирмади  15 01:42А Серия. "Интер" — "Торино" ўйинида 5та гол урилди  2 01:29БАА чемпионати. "Ал Батаеҳ" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Ғаниев 62 дақиқа ўйнади  0 00:10Эрон чемпионати. "Истиқлол" меҳмонда ғалаба қозонди, Машариповдан ассист  0 23:27Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"  25 22:57Эрон чемпионати. "Персеполис" 90+5 дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ўрунов баҳсдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олди  3 22:55Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"  14 22:32РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Ахмат"дан устун келди, Раҳмоналиев захирадан майдонга тушди, Ашурматов эса...  0 22:24Грилиш "Манчестер Сити"даги келажаги борасида қарор қабул қилди  3 21:34Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" 90+4 дақиқадаги гол сабаб мағлубиятга учради, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  0 21:10АПЛ. "Арсенал" ва "Ман Сити"дан ғалаба, "Брентфорд" – "Вулверхэмптон" ўйинида 8та гол урилди  4 21:06Фалькао, Савиола, Эрматов, Кападзе, Аҳмедов, Умаров... Юлдузлар иштирокидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 20:31Дешам Мбаппе нега "Реал"нинг "Вильярреал" билан ўйини учун қайдномага кирганига тушунмаяпти. Форвардни жароҳати сабаб Франция термасига чақиришмаганди  10 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  51 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  248

Немис жамоаларидан кўпроқ "кумуш лаган"ни қўлга киритган Мюллер ёхуд Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" — Германия Бундеслигаси сарҳисоби Янгиликлар

Немис жамоаларидан кўпроқ "кумуш лаган"ни қўлга киритган Мюллер ёхуд Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" — Германия Бундеслигаси сарҳисоби

Чемпионатларнинг янгиланган рейтингига кўра, бугунги кунда дунёнинг иккинчи даражали лигаси — Бунлеслига сарҳисобини қиламиз.

Немисларнинг биринчи рақамли лигасига еврокубоклар учун худди АПЛдаги каби 7 та квота ажратилган. ЕЧЛга 4 та, ЕЛга 2 та ва ЕКЛ учун 1 та. 

"Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Лейпциг", "Унион" Берлин. Келаси мавсум ЧЛда шу жамоалар Бундеслига шарафини ҳимоя қилади. "Бавария" йилдан-йилга топ-5 лигалардаги жамоалар ичида такрорлаб бўлмас рекорд ўрнатиб келмоқда. Жамоа 10 йилдан буён чемпионат тахтидан тушмаяпти. Бу 11 бора чемпионлик дегани. Бу борада фақатгина "Ювентус" (9 маротаба) ва "Лион" (7 маротаба) немисларнинг яқинига сал-пал йўлаши мумкин. 

Шундай қилиб, "Бавария" кетма-кет 11, ўз тарихида эса 33-бор "кумуш лаган"ни ўз боши узра кўтарди. 

Яна бир қизиқ статистика. Клуб ярим ҳимоячиси Томас Мюллернинг биргина ўзи жамоасини инобатга олмаган ҳолда, бутун бошли немис жамоаларидан кўпроқ мамлакат биринчилигини қўлга киритган. Ундан кейин эса 9 бор чемпионлик билан "Нюрнберг" жамоаси туради.

Марко Ройс. "Боруссия" Дортмунд сўзи билан синоним бўлиб кетган ушбу исмга эга футболчи ҳали ҳамон чемпион бўла олгани йўқ. Аксига олиб, "асаларилар" ҳам охирги маротаба Ройснинг клубга келишидан олдин, 2011/2012 йилги мавсумда чемпион бўлган. Бу йили чемпионлик масаласи дортмундликларнинг ўз қўлида эди. "Кумуш лаган" учун сўнгги турда "Майнц" устидан ғалаба кифоя қилар эди. Аммо жамоа имкониятни бой берди. Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" сузишда давом этади.

"Асаларилар" учун "Бавария"ни ютиб, чемпионликка имконият яратиб берган жамоа бу — "Лейпциг" эди. "Лейпциг"га бу мавсум 3-ўрин ва Германия Кубоги насиб қилди. Жамоа ўз тарихида иккинчи бор мамлакат кубоги соҳибига айланди.

"Унион" Берлин. 2006 йилда Германиянинг 5-дивизионида иштирок этиб юрган жамоа аста-секинлик билан юқорилаб келди. Ва сўнгида, 2019 йилдан эътиборан Бундеслига иштирокчисига айланди. Келаси йил улар ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасида қатнашади. Уларнинг босиб ўтган йўли ҳужжатли фильм қилиб ишлашга арзигулик.

"Байер" ва "Фрайбург"га ЕЛ, "Айнтрахт" га эса ЭКЛ чиптаси насиб қилди. Бу жамоалар, одатда, дойимий равишда еврокубокларда иштирок этиб келади.

Қуйидан 3-ўринни эгаллаган "Штутгарт" ўтиш ўйинида иштирок этиб, икки ўйин ҳисобига кўра "Гамбург"ни 6:1 ҳисобида мағлуб қилди. Шу орқали жамоа Бундеслиганинг кейинги мавсумида иштирок этишни кафолатлади.

"Шалке 04" ва "Герта" 2-дивизионга тушиб кетди.

Бундеслиганинг 2-дивизионидан "Хайденхайм" ва "Дармштадт" жамоалари мамлакатнинг асосий лигасига йўлланма олишди.

Шахсий титуллар. Нкунку ("Лейпциг") ва Фюллькруг ("Вердер") Бундеслига тўпурари бўлишди — 16 тадан гол.

Геррейру ("Боруссия Д") Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ассистенти бўлди — 12.

Жудд Беллингем — мавсумнинг энг яхши ўйинчиси.

Мавсум кашфиёти — Карим Адейеми.

Яна бир статистикани келтириб ўтишни жоиз деб топдим. Коло Муани Бундеслигада "гол+пас" тизимида 26 очко жамғарди.


Дониёр Маматқулов тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика