

Жамоа ўз сафига бу йил легионер ҳужумчини қўшиб олишни ўйламоқда. Олинган маълумотларга кўра, сербиялик Неманья Йованович ушбу ҳафта жамоа ихтиёрига етиб келади. Эслатиб ўтамиз Йованович ўтган мавсум “Олмалиқ”да фаолият юритди. У чемпионатда жами 28та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 9 бор йўл топа олди.




