UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  12 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  5 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим" Янгиликлар

"Нефтчи"нинг тожикистонлик мураббийи: "Рустам Ятимов билан 3 йил бирга ишлаганман. Унга ишонардим"

Тожикистон терма жамоасининг Осиё Кубогида гуруҳдан чиққани кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Бу бежиз эмаслигини қўшнилар исботлай олишди. Кеча улар нимчорак финал доирасида БАА терма жамоасидан устун келишди. Шу муносабат билан "Нефтчи" клубида фаолият олиб бораётган тожикистонлик дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Тожикистон БАА ўйини қандай ўтди?
- Ўйин юқори темпда ўтди. Қўшимча дақиқаларда яхши футбол кўрсатиб ғалабага ҳақли эканликларини исботлашди. Учрашувда ҳисобни ҳам биринчи бўлиб Тожикистон терма жамоаси очди. Рустам Ятимов ҳам бир нечта вазиятларда, пенальтилар сериясида муқаррар голдан қутқариб қолди. Бошқа футболчилар ҳам юқори савияда ўйин намойиш этишди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни ҳам яхши бажаришди, дея оламан.

- Терма жамоаингиз Ироқ ёки Иорданияни ютишига қанчалик ишонасиз?

- Терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ярим финалга йўлланма олади, деган умиддаман, чунки тожикистонлик футболчиларнинг руҳияти, ўйинга қандай тайёрлашини биламан. Майдонга охирги жангга чиққандек чиқишади. Терма жамоада тажрибали футболчилар йиғилган. Ҳозирги кунда ким руҳий ва тактик томонлама тайёр бўлса, ўша жамоа ютиб кетади. Ғалаба бизнинг йигитлар томонида бўлади ва янги тарих яратишда давом этади.




- Рустам Ятимов билан анча йиллар бирга ишлагансиз. Пенальтилар сериясидаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Рустам яхши дарвозабон. У билан 3 йил бирга ишлаганман. Ўз устида ишлайди. Пенальтилар сериясига келсак, ишонсангиз "Нефтчи" мураббийлар штаби билан ўйинни кўрдик. Виталий Левченко агар пенальтилар сериясига борадиган бўлсак, Рустам 11 метрлик зарбаларни қайтаришини ва Тожикистон ғалаба қозонишини айтди. Олдиндан тахмин қилдик. Амалда тўғри бўлиб чиқди. Рустамнинг савиясини билардим. Кейинги ўйинларда унга ва терма жамоа аъзоларига омад тилайман.

- Тожикистон терма жамоаси ниманинг эвазига чорак финалга чиқди?

- Тожикистон терма жамоасида ички муҳит яхши эканлиги ва мураббийлар штаби футболчиларни руҳан тайёрлай олиши, ўйинни назорат қилиши эвазига кейинги босқичга чиқди. Бу ерда кўп нарса руҳиятга боғлиқ. Футболчиларнинг кўзида олов кўринди. Жамоа аҳиллиги ва жипслашгани ўз самарасини берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси қайси босқичгача бора олади?

- Ўзбекистонда ҳам муносиб авлод йиғилган. Яхши мураббийлар штаби фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон финалгача етиб борса, нур устига аъло нур бўларди. Иккита қардош ва қўшни давлатлар финалда тўқнаш келса барчамиз хурсанд бўлар эдик. Аҳамият берган бўлсангиз,  тожикистонлик футболчилар Ўзбекистон байроғини ҳам бошларида кўтариб юришди. Бу нимани англатади, икки мамлакат ўртасида дўстлик ришталари борлигини билдиради. Лекин бу - футбол. Футболда олдиндан ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Ўзбекистон Таиланддан ўтганидан сўнг финалгача етиб боради, деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали нафақат Ўзбекистондан, Қирғиз Республикаси, Туркманистондан яқин танишларим табрик йўлламоқда. Сизларнинг сайтингиз орқали ҳар бир таниш, дўстларим, мураббийларга раҳмат айтган бўлардим. Худо хоҳласа, Тожикистон яна яхши натижалар кўрсатади. Тожикистон, ба пеш.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+2   
29 янв 14:02:34
Рохатали Туйчиев
Хозирги кунда Марказий Осиени энг кучли дарвозабони
+2   
29 янв 13:34:20
Ekspert Futbol
OKMK klubi Yatimov borasida taklif yuborgan
+2   
29 янв 13:13:43
@# #@
Хакикатдан тожикларни варатари кучли экан жамоани куп холатда куткаряпти аклли уйнайкан уткиргаям шунака уйин курсатишини тилаб коламиз
+1   
29 янв 14:43:45
Burhonbek Abdumo'minov
Rustam Yatimov bu bizni Nesterov ekanda, albatta Nesterov kuchliroq edi vaqtida
+1   
29 янв 14:42:58
Уктам
Финалда Тожикистон-Узбекистон уйнасин. Иккисидан ким ютса фарки.
+1   
29 янв 14:15:10
maxuz
2023 йил 2 октябрда ОЧЛ да Ал-Насср уйини? Ушанда Рональдуни асаби чиккан эди Рустам учун ва Рустамдан кечирим хам сураганди Рональду
+1   
29 янв 13:54:54
Барса1970
Тожикистон терма жамоаси ниманинг эвазига чорак финалга чиқди? БАА ўйинчиси 11 метрдан гол ура олмагани эвазига
   
29 янв 20:20:22
safo78
Ekspert Futbol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
OKMK klubi Yatimov borasida taklif yuborgan
Манимча Россияга кетса керак.
Зенитдан хам таклиф булган.
   
29 янв 18:32:29
Жахонгир-9
Гап йук.Ўтган уйинларда Тожикистоннинг ўйинларида Унинг Призиденти -И.Рахмон хам ташриф буюрган эди.Мана Сизга Тожикистон футболи.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика