UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  3 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  16 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  4 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6

"Нефтчи": Ёшларимиздан жанговор дуранг Янгиликлар

"Нефтчи": Ёшларимиздан жанговор дуранг

Теглар :  НефтчиНасаф
"Нефтчи" ёшлар жамоаси 3 ноябрь куни сафарда "Насаф"га қарши рақобат олиб боришди.

Айтиш керакки, ёмғирли об-хаво остида кечган бахсдан нафақат томошобинлар балки футболчиларнинг  ўзлари ҳам завқланишди. Ушбу  ўйинда нақд  8 маротаба дарвозалар ишғол этилди! Голларни бир-биридан чиройли киритилгани эса учрашувни янада безади. Умуман олганда, шу куни хар иккала жамоа вакиллари ҳам очиқ ва хужумкор футбол намойиш этишди. Ўйинда  "Насаф" тезкор гол киритди. Бироқ мехмон футболчилар кўп  ўтмай Абдужамол Исроиловнинг голи орқали бунга жавоб беришди. Шундан сўнг жамоалар кетма-кет гол киритишни бошлашди. Аксарият вазиятларда "Насаф" жамоаси хисобда олдинга чиқиб олганда "Нефтчи" ўринбосарлари мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Нихоят, 90 дақиқалик голлар шоуси 4:4 натижаси билан хотима топди.

 "Насаф" - "Нефтчи" 4:4 (2:2)

Голлар:
Дилшод Хушбаков 3, 65, Илдар Маматказин 25, Сирожиддин Қўзиев 48 - Абдужамол Исроилов 6, Хуршид Асқаралиев 40, Абдураҳмон Абдулҳақов 55, Сарвар Абдуллаев 90

"Насаф": Умид Эргашев, Акмал Олимов, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Акбар Муродов, Сардор Садуллаев, Акмал Мозговой, Илдар Маматказин, Нажмиддин Нормуродов.
Захира: Музаффар Шарипов, Шароф Муҳиддинов, Раҳимбек Жавлиев, АБдулазиз Нишонбоев, Шохрух Неъматов, Бобир Абдихолиқов, Жаҳонгир Қурбонов

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Хуршид Асқаралиев, Иброҳим Нўъмонов, Ислом Тошпўлатов, Отабек Муҳаммаджонов, Абдужамол Исроилов, Миржамол Неъматов, Анвар Абдулҳақов, Эломонжон Каримов, Анвар Аминжонов, Шодиёр Хожиматов
Захира: Сергей Смородин, Сарвар Абдуллаев, Сардор Қулматов, Азамат Холматов, Мўминжон Мамуржонов, Ҳусанбой Ғаниев, Абдураҳмон Абдулҳақов

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика