UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

"Нефтчи": Уч нафар футболчи билан шартнома тузилди Янгиликлар

"Нефтчи": Уч нафар футболчи билан шартнома тузилди

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсум аввалида ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.

Аввалроқ фарғоналиклар “Сўғдиёна”дан Музаффар Музаффаров хамда “Навбаҳор”дан Акрам Баҳриддинов сингари футболчиларни ўз сафига жалб этган эди.

Яна бир муҳим янгилик. Декабрь ойидан бери “Нефтчи” йиғинида иштирок этиб келаётган собиқ “Металлург” футболчиси Саид Абдужабборов “Нефтчи” футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаганини расман маълум қиламиз. Қайд этиш керакки, Абдужабборов Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланиб сўнгги йилларни бекободликлар таркибида муваффақиятли тарзда ўтказиб келаётган эди.



Шунингдек тажрибали ҳужумчи, Фарғона футболининг яна бир етакчи аъзоси Мўйдин Мамазулумов ҳам “Нефтчи” жамоаси билан 1+1 кўринишидаги келишувга эришди.



Ўтган мавсумни ижара асосида “Истиқлол” жамоаси таркибида ўтказиб Фарғона шаҳри жамоасини Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига йўл олишида ўзининг кўплаб голлари билан ёрдам берган умидли ва ёш ҳужумчи Ризо Айвазов ҳам жамоага қайтарилди. Тўпурар ҳужумчи эса “Нефтчи” жамоаси билан 2 йиллик битимга имзо чекди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика