UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  1 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2

"Нефтчи" Тожикистон жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

"Нефтчи" Тожикистон жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Виталий Левченко бошчилигидаги жамоамиз Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида навбатдаги ўртоқлик учрашувини Тожикистоннинг "Эсхата" клубига қарши ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, мураббийлар ўйинда барча футболчилар учун учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда ҳаракатланган футболчилар ўрнига, иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ алмаштирилди. 

Учрашувда ҳисобни вакилларимиз очиб беришди. Бу вазиятда жамоага яқинда келиб қўшилган грузиялик ҳужумчи Георгий Никабадзе бурчакдан оширилган тўпга эгалик қилиб боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди 1:0. Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди. 

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган вакилларимиз анча фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб, меҳмонлар дарвозасига анча-мунча хавф солиб, кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган жамоамиз якунда йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви 

21 июль "Нефтчи" СК стадиони

"НЕФТЧИ"-"ЭСХАТА" 4:0

Голлар: Георгий Никабадзе, 5'(1:0), автогол, 50'(2:0),Иззатилла Абдуллаев, 58'(3:0), Иззатилла Абдуллаев, 68'(4:0)

Огоҳлантиришлар:  Анвар Ғофуров 56

Амалага оширилмаган пенальти: Ғуломхайдар Ғуломов 78

"Нефтчи" биринчи бўлим: 

45.Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неьматхонов,  26.Алексей Ларин,  4. Антон Кривченко, 7.Умар Адхамзода, 19.Мирзохид Ғофуров. 23.ДиёрТуропов,  5.Эдуард Эмсис, 8.Шароф Мухиддинов, 35.Вахиб Тара, 22 Георгий Никабидзе.

"Нефтчи" иккинчи бўлим: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 11.Иззатилла Абдуллаев, 10.Суннатилло Абдулажонов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов,  24.Ғуломхайдар Ғуломов, 9.Улуғбек Хошимов, 70.Аббос Ғуломов.

Бош мураббий:  Виталий Левченко 


"Эсхата": 93.Владислав Шевченко, 19.Хусейн Нурматов, 14.Ойбек Абдуғаффоров, 15.Роман Хибаба, 10.Сайёд Ковусшох, 20.Олим Каримов, 17.Иброҳим Эшонхонов, 5.Сиявуш Асроров, 7.Шахзод Мамуржонов, 18.Далер Имомназаров, 22.Санжар Ризқибоев.

Захира: 16.Мўминжон Гадойбоев, 29.Муҳаммад Рустамов, 21.Абдураҳмон Узақов, 8.Рустам Сабуров, 72.Мубин Мўминов, 81.Хожи Абдумамонов, 11.Бахтиёр Зарипов.

Бош мураббий: Игорь Суров

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика