UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  2 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  1 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  14 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  6 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  21 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  12 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

"Нефтчи" раҳбарияти мухлислар билан учрашди Янгиликлар

"Нефтчи" раҳбарияти мухлислар билан учрашди

Кеча, 28 февраль куни "Нефтчи"нинг Қиргулидаги базасида "Нефтчи" вакиллари ва мухлислар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда 300 нафардан ортиқ мухлислар, клуб раиси Тохир Кападзe, бош мураббий Муроджон Исмоилов ва "Истиқлол" ўйингоҳи директори Илҳом Собитов иштирок этишди. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Йиғилишни клуб раиси Тохир Кападзе очиб берди: “Бу йилги “Нефтчи” ўтган йилгисидан тубдан фарқ қилади. 2015 йилни “Нефтчи” бошқача иштиёқ билан бошлади. Мавсумлар оралиғида 17та назорат учрашуви ўтказилди, 14 ғалаба, 2 дуранг ва фақат битта мағлубият қайд этилди.. Ўтган йил бу кўрсаткич умуман тескариси эди.. Яна сизларга бир гапни айтмоқчиман ўтган йилги мураббий Мурод Исмоилов билан ҳозирги Мурод Исмоилов ўртасида катта фарқ бор. Бу йил Муроджон бошқача иштиёқ билан жамоани тайёрлаяпти жамоа ва мурабийимизда катта ўсиш бор”.

Сўнгра сўз "Истиқлол" стадиони директори Илҳом Собитовга берилди: "Истиқлол" стадиони 21 март Наврўз байрамига совға сифатида ишга тушурилади. “Нефтчи” “Навбаҳор”га қарши 3-тур ўйинини янги ўйингоҳда ўтказади. Биринчи турни эса Қиргулидаги ўйингоҳда ўтказадиган бўлди.

Кейинги сўз навбати бош мураббий Мурод Исмоиловга берилди: “Бу йил жамоага таклиф қилинган барча ўйинчилардан кўнглим тўлмоқда, дарвозабонлардан тортиб ҳужумчиларгача. Жамоага келган ўйинчиларни шунчаки таклиф этмаганмиз. Уларни билиб, кузатиб сўнгра таклиф қилганмиз. Мен ҳозирги таркибдаги ўйинчиларга ишонаман ва шу таркиб билан мавсумни бошлайман. Яна бир ярим ҳимоячи олиб келишимиз мумкин. Лекин жамоани ўзагини тузиб олдим. Сизларга нимани ваъда беришим мумкин? Биринчи ёки иккинчи ўринни эмас чунки бизни шароитимиз ҳозирча бунга жавоб беролмайди. Лекин сизларга ҳар бир ўйинда фақат мухлисларни ўйлаб ғалаба учун майдонга тушишга ваъда бераман”, - дейди Муроджон Исмоилов.

Шунингдек бу йиғилишда клубнинг янги матбуот котиби Ойбек Вейсал ўғли барчага таништирилди. У янги мавсумда “Нефтчи”нинг сайти Ўзбекистонда энг яхши сайтлардан бири бўлишга ваъда берди.

Бундан ташқари Тохир Кападзе мухлислар клуби масаласига тўхталиб ўтиб унга 8 нафар номзод бошлиқ этиб тайинланди. Уларнинг ҳар бирига 10 нафардан мухлис аъзо бўлиши айтиб ўтилди. Клубнинг янги ўйинчиларни таништириш маросими 12 март санасига белгиланди.

Акбар Ислом шарҳи
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика