

Унга кўра, VAR томонидан "Қўқон-1912" дарвозаси томон белгиланган пенальтига сабаб бўлган вазиятда ҳимоячи ташаббуси билан яққол "контакт" бўлган деб топилди.

"Қўқон-1912" ҳимоячиси (Иван Йосович – таҳр.) ўз йўналишини ўзгартиргани сабаб унинг чап тиззаси ҳужумчи (Александр Ешич – таҳр)нинг ўнг оёғига теккан. Ўйин қоидаларига мувофиқ бундай вазият қоидабузарлик ҳисобланади. Шу боис пенальти тўғри белгиланди, деган хулоса чиқарилди", – дейилади ЎФА хабарида.



