"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади
21 ноя 07:29
Янгиликлар
"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади
Шу боисдан Фарғона вилояти ҳокимлиги мухлислар учун қулайлик яратиш учун яна таҳминан 2 мингтага яқин чипталарни бугун сотувга чиқаради.
"Айни пайтда Суперлиганинг 29-тур доирасида ўтказиладиган "Нефтчи" – "Қизилқум" беллашувига қизиқиш ниҳоятда юқори бўлганлиги сабабли, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва жамоамиз раҳбарияти кўп минг сонли мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси билан келишилган ҳолда:
— тартибни сақлаш ходимлари, меҳмонлар ,шунингдек ВИП ва CИП секторларда ажратилган жойларга қўшимча жами 1961 дона чипталар чиқарилиши ва ушбу чипталар сотувга қўйилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Маълумот ўрнида: Қўшимча тарзда сотувга чиқарилган чипталарни мухлисларимиз фақат икки дона ошмаган ҳолда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Чипталар "Истиқлол" стадионининг ҳар икки — орқа томондаги ва олд томондаги кассаларда соат 10:00 дан бошлаб сотувга чиқарилади", - дейилган клуб томонидан берилган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар
Кўп гапирмасдан эртага телевизорни тагига яхшилаб жойлашиб олинглар,
Бизни стадионда нишонлашимизни мазза қилиб томоша қиласизлар