UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  3 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  1 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  10 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  2 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  2 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4

“Нефтчи” ПФКда ўзгаришлар юз берди Янгиликлар

“Нефтчи” ПФКда ўзгаришлар юз берди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2017-йилги мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти.

Биринчи давра якунланишига оз фурсат қолганда жамоа турнир жадвалининг қуйи поғоналарини банд этиб турибди.

Олий лига 12-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда шу кунга қадар клуб раиси сифатида фаолият олиб борган Рустам Раҳмонович Абдуллаев ҳамда жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович Исмоиловлар ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоров эса жамоага янги бош мураббий топилгунга қадар вақтинча ишлайди.

Жамоа таркибида ҳам катта ўзгаришлар кузатилади. Фақат бу жараён биринчи давра якунига етканидан сўнг амалга оширилади. Клуб раҳбарлари томонидан жамоа олдида юқори кўрсаткичларни қайд этиш вазифаси қўйилмоқда. Жамоа раиси лавозимига Фарғона футбол федерацияси вице-президенти Тоҳир Вейсалович Кападзе тайинланди.

Айни пайтда барча диққат эътибор Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор”га қарши баҳсга қаратилган. Клубга доир сўнгги янгиликларни интернетдаги расмий-веб сайтимиз орқали кузатиб боринг

“Нефтчи” матбуот хизмати


 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика