

"Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур учрашувга чипталар сотувга чиқарилган. Чипталарни стадион кассаларида, шунингдек, Фарғона шаҳри деҳқон бозор автотураргоҳи ҳамда куннинг иккинчи қисмидан бошлаб "Ихлос" маркет ёнидаги чорраҳада жойлашган махсус кассаларда 20000, 25000 ва 40000 сўмдан харид қилиш имкониятига эгасиз.

Бундан ташқари, Намангандан келадиган футбол мухлислари учун суратда белгиланган сектор учун чипталар 23 июнь кунидан сотувга чиқарилади", – дейилади "Нефтчи" матбуот хизмати хабарида.



