UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  16 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Нефтчи": Латвия клубига мағлуб бўлдик Янгиликлар

"Нефтчи": Латвия клубига мағлуб бўлдик

Туркияга келганимизга ҳам ўн кун бўлди. Кеча ўйин борлиги боис машғулот ўтказилмади.
Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 16:00 (Тошкент вақти билан соат 19:00) да Латвиянинг амалдаги чемпиони “Вентсплис”га қарши ўйин бўлиб ўтди. Уравшувда латвияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин ҳақида икки оғиз

Очиғини тан олиш лозим, бугун “Нефтчи” мағлубиятга лойиқ эмасди. Жамоамиз бутун ўйин давомида катта устунликка эга бўлди. Айниқса, иккинчи таймда рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар вужудга келди. Ҳатто бир сафар тўп дарвоза тусинига ҳам тегди. Умуман олганда, жамоа ўйин тобора шаклланиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Янги футболчиларнинг бири бирини тушуниб кетиши учун яна бироз вақт керак. Шунинг учун мағлубиятлардан фожиа ясашга шошилмаслик лозим.

Назорат учрашуви

“Вентсплис” – “Нефтчи” 1:0

“Нефтчи”
: Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Жаҳонгир Меҳмонов, Сардор Раҳмонов, Дилёр Эрматов, Максимилиан Фомин, Абдуллох Олимов, Маъруф Муродов, Игорь Петкович, Александру Оника, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Левани Квазава, Отабек Исроилов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика