“Нефтчи” Исмоиловга таклиф юбормаган

Narzulla Saydullayev
10 июл 2013, 15:15
Бугун Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳақида яна турли миш-мишлар пайдо бўлди.
Айрим интернет сайтларда фарғоналиклар Мўйдин Мамазулунов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқатди. Шунингдек яна бир хабарда “Нефтчи” раҳбарияти Мурод Исмоиловга таклиф билан чиқди, деб айтилган.

Шуни айтиш жоизки, мазкур хабарларнинг барчаси асосга эга эмас. Такрор айтамиз, “Нефтчи” мабуот хизмати янгидан шакллантиргани боис, жамоага оид маълумотлар фақат клуб расмий сайти fcneftchi.uzда бериб борилади. Клубнинг твиттердаги саҳифаси эса fcneftchiuz манзилида жойлашган.

Демак, бошқа манбаалардаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

"Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz