"Нефтчи": "Ҳоким Кубогидаги рақибларимиз билан танишинг

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 12:19
Жорий йилнинг 29 январидан 7 февралга қадар анъанавий Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" баҳслари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси мазкур турнирда икки таркибга бўлинган ҳолда яъни "Нефтчи-1" ва "Нефтчи-2" жамоалари номи остида иштирок этади. Демак, жамоаларимизнинг турнирдаги рақиблари қуйидагича: 

"А" гуруҳи.                                            "B" гуруҳи

"Нефтчи-1" (Фарғона)                         "Қўқон -1912-1" (Қўқон)
"Қўқон -1912-2" (Қўқон)                      "Нефтчи-2" (Фарғона)                                          
"Ёзёвон Лочинлар" (Ёзёвон)                "Қизилқум" (Навоий)  
"Андижон" (Андижон)                         "ЎзДонгЖу-2" (Андижон)  
"ЎзДонгЖу-1" (Андижон)                     "Цементчи" (Қувасой)
"Норин" (Наманган)                            "ФарДу-Футбол-инфо" (Фарғона)    

"Нефтчи-2" жамоаси биринчи бўлиб турнирни бошлайди. Вакилларимиз 29 январь куни  "ФарДу-Футбол-инфо"  жамоасига қарши ўйнашади. Баҳс Фарғона шаҳридаги ФарДу спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 15:00да бошланади. 

"Нефтчи-1" эса  31 январь куни курашга киришади. Илк рақиб  "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси ҳисобланади. Учрашув "Нефтчи" СК стадионида 15:00да старт олади. 

Тақвим борасида кейинроқ  тўлиқ маълумот берамиз. 

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›