

Хабарингиз бор, мазкур гуруҳдан турнирнинг энг кучли жамоалари ўрин олган ва гуруҳда энг кўп очко тўплаган жамоа чемпионликни қўлга киритади.
"Нефтчи" жамоасини олдинда 2 та баҳс кутиб турибди. Эртага Ковшов шогирдлари "Ўш"га қарши рақобат олиб боришса, 5 февраль куни "Истиқлол" ҳал қилувчи ўйинда рақиблик қилади. Хар иккала ўйин ҳам Қиргулидаги "Нефтчи" стадионида соат 15:00да старт олади.
Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоа Қиргулидаги машғулотлар майдонида шуғулланди ва эртагалик баҳсга тайёргарлик давом эттирилди. Қуйида сўнгги машғулотлардан фотосуратларни томоша қилинг








