"Нефтчи" Дониёр Нарзуллаевга саломатлик тилайди!

Narzulla Saydullayev
2 мар 2018, 18:06
Суперлиганинг 1-турида “Нефтчи” ҳамда “Насаф” (0:0) жамоалари баҳс олиб боришди.

Ўйинда фарғоналиклар ҳимоячиси Достон Турсунов ҳамда “Насаф” вакили Дониёр Нарзуллаев кутилмаганда тўқнашиб кетишди. Натижада меҳмонлар футболчиси хушини йўқотди.

“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар номидан  Дониёрга саломатлик тилаб қолади. Тезроқ сафга қайтиб, ОЧЛдаги муҳим баҳсларда Қарши жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишингизга тилакдошмиз!

Сизни майдонда кутамиз, Дониёр!, - деб ёзилади "Нефтчи" клуби расмий сайтида. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›