UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  0 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  3 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4

"Нефтчи" — "чемпион"... Янгиликлар

"Нефтчи" — "чемпион"...

Футболнинг ёзилмаган қоидаси бор: "жўжалар саналадиган" пайтда ким яхшироқ ҳолатда бўлса, "улоқ"ни ўша илиб кетади.

Чемпионат якунига оз қолди. Суперлиганинг 2-босқичини қайси жамоалар кўнгилдагидек ўтказаётганини билиш мақсадида сўнгги 5та тур (16-20) натижаларига диққат қиламиз. 

Жиззах осмонида "қора булутлар"

Кишининг эътиборини тортадиган биринчи жиҳат шуки, ОФК кубогини (биз учун) кутилмаганда тарк этган "Сўғдиёна"нинг ишлари ички чемпионатда ҳам юришмаяпти. Суперлигани юқори кайфиятда бошлаган Улуғбек Бақоев шогирдлари охирги 5 ўйинда атиги 2 очко жамғаришди. 

Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо бу лигадаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Жиззахнинг "бўрилари" охирги 450 дақиқа мобайнида рақиб дарвозасини бор-йўғи 1 марта ишғол қилишди (Про лига йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлиб турган, "Динамо" футболчилари ҳам бу орада 5 та гол уришган).

"Навбаҳор" етакчиликни бой берди

15-турдан кейин Самвел Бабаян шогирдлари мусобақада карвонбошилик қилаётган эди. Бироқ, кейинги даврда фақатгина "Қизилқум" мағлуб қилингани боис, "Пахтакор" ва "Насаф" Наманган клубидан ўзиб кетди. 

Охирги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаган Рўзиқул Бердиев шогирдлари айни пайтда олтин медаллар учун асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Шунингдек, "аждарлар" ўйин сифати борасида ҳам яхшироқ кўринаётганини унутмаслик керак. Чемпионатнинг ортда қолган даврида барчадан кўпроқ (32) тўп киритган "Насаф" футболчилари гол ўтказмаслик борасида ҳам энг яхши натижани қайд этишяпти (10).

Левченкога тасанно!

Тожикистонлик мутахассис келганидан кейин "Нефтчи"да жуда катта прогресс кузатилди. Мўминжонов бошчилигида 1-даврани 13-ўрин билан якунлаган фарғоналикларни айнан Виталий Левченко қутқариб қолди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Унинг жамоаси охирги 5 турда 13 очко тўплади. Бу Суперлигадаги энг яхши натижа бўлиб турибди... 

Қолган клубларнинг 16 — 20-турларда қайд этган статистикаси билан танишинг. Жадвалда "Нефтчи" чемпион...

жамоа номиочко
"Нефтчи"13
"Насаф"11
"Металлург"10
"Пахтакор" 8
АГМК 
"Бунёдкор"8
"Олимпик"6
"Навбаҳор" 6
"Қизилқум"6
"Сурхон"6
"Қўқон-1912"3
"Локомотив"3
"Динамо"2
"Сўғдиёна"2

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика