“Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
10 апр 2017
Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Айни вақтга келиб беллашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz