"Нефтчи": Бир ғалаба, бир дуранг

Narzulla Saydullayev
13 июл 2013
Иккинчи лигада иштирок этаётган “Нефтчи-3” жамоаси бир ғалаба ва бир дурангга эришди.
Ноил Губанов ва Павел Павлов бошқараётган жамоа аввалига “СЛС” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу ўйинда жанговор дуранг қайд этилди. Энг қизиғи, “Нефтчи-3” биринчи таймдан сўнг, 5:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Иккинчи бўлимда етакчи футблчилар алмаштириб юборилгач, ўйин 5:5 ҳисобида интиҳо топди. 

Иккинчи турда вакилларимиз “Тошлоқ” жамоасига қарши майдонга тушишди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган “Нефтчи-3” ғалаба қозонди – 3:1.

Навбатдаги ўйин эртага Фарғонанинг “Динамо” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

“Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz