

Ҳозиргача ўз сафига Ўзбекистоннинг номдор футболчиларини йиғишга улгурган Фарғона клуби энди хорижда тўп тепаётган ўзбекистонликлар билан шартнома тузмоқчи.
Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўз каналида "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматовни "Рубин"дан сотиб олмоқчилигини ёзди. Маълумотларга кўра, Фарғона клуби Ашурматов учун тахминан 500 минг доллар сарф қилмоқчи, Қозон клуби эса 1 млн. доллар сўраяпти.
Бундан ташқари, "Пенальти" каналида сўнгги мавсумни Қозоғистоннинг "Астана" клубида ўтказган Иброҳим Ҳалил Йўлдошев "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ёзилган.



