"Нефтчи": 20 март куни “Динамо”га қарши ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
14 мар 2016, 17:57
Олий лига 2-тур ўйинлари ҳам ортда қолди.

"Нефтчи" вакиллари мавсумни битта мағлубият ва битта ғалаба билан бошлашди. Хабарингиз бор, 2-тур баҳслари якунига етгач миллий чемпионатимизда кичик танаффус юзага келди. Андрей Фёдоров шогирдлари энди бор диққат эътиборларини Ўзбекистон Кубоги баҳсларига қаратишади.

Фарғоналик футболчилари Ўзбекистон Кубоги 1/16 босқичидан ўрин олган баҳсда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши беллашадилар. Учрашув 20 март, якшанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›