UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

НДПИ жамоаси Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди Янгиликлар

НДПИ жамоаси Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди

Нукус шаҳрида футбол бўйича Қорақалпоғистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда олий ва ўрта таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардан жами 12 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боришди.

Мусобақада Ажинияз номидаги Нукус педагогика институти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бекмуратов Жамал мураббийлик қилган жамоа дастлабки босқичда Нукус тумани майдонида меҳмон бўлиб 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб қайтган бўлса, ўз майдонидаги беллашувда йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Кейинги ўйинда НДПИ жамоаси Хўжайли тумани жамоаси билан ўйнаши керак эди. Бироқ бу ўйинда хўжайлиликлар иштирок этишмади ва оқибатда Ж.Бекмуратов шогирдларига техник ғалаба ёзилди.


Финал ўйинида НДПИ ва Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоалари чиқишди. Мазкур тўқнашувда институт жамоаси Наврўз Алимовнинг "дубл"и эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва кубок топширилди. Қимматбаҳо ёки арзон совғалар ҳам берилмагани бироз аянчли ҳолат бўлди.

Мусобақа якунланганидан сўнг биз мураббий ва футболчилар фикрлари билан танишдик.


- Турнирда ўтказилган 3 та ўйинда ҳам жамоамиз устунликка эришди ва ҳақли тарзда ғолибликни қўлга киритдик. Жамоамиз сафида "Орол"даги ўйинлари орқали мухлисларга таниш бўлган Наврўз Алимов, Мирас Карлибоев, Азамат Илясов каби футболчилар асосий ролни ижро этишди. Энди жамоамиз иккинчи лига жамоалари орасида бўлиб ўтадиган Республика босқичида иштирок этишади, - дейди НДПИ жамоаси устози Ж.Бекмуратов.

- Учрашувлар анча муросасиз тарзда кечди. Айниқса финал қийин бўлди. Университет жамоасида ҳам анча кучли футболчилар бор эди. Бироқ якунда омад бизга кулиб боқди. Жамоанинг муваффақиятларида мураббийларнинг ҳиссаси юқори бўлди. Финалда гол уришни жуда хоҳлагандим. Бироқ гол ура олмаган бўлсам ҳам, жамоамнинг ғалабасидан хурсанд бўлдим. Энди Республикамизнинг бошқа вилоятлари жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - дейди НДПИ жамоаси ярим ҳимоячиси Азамат Илясов.

Яқин орада Азамат Илясов билан кенг қамровли суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика