UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Назорат учрашуви. «Зомин» - «Сўғдиёна» 0:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. «Зомин» - «Сўғдиёна» 0:1

«Зомин» марказий стадионида «Зомин» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Зоминда ўтказилган «кичик дерби» мақоми остидаги ўртоқлик учрашувига анчагина мухлис ташриф буюрди. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ўйин давомида бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Учрашув тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, иккала жамоанинг асосини асосан ёшлар ташкил этганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Спартак Муртазоев бошчилигидаги «Зомин» жамоаси олий лига вакилига етарлича ташвишлар туғдира олишди. Фақатгина маҳорат бобида «Сўғдиёна» футболчилари устунлиги сезилиб турди. Ҳар иккала жамоа ҳам ўйин давомида тезкор қарши ҳужумлар уюштириб туришди. Иккинчи бўлимнинг 20-дақиқасида мезбонлар ҳимоячи дарвозага кираётган тўпни қўли билан тўхтатди. Ҳакам уни майдондан четлатди. Белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Акмал Абдураҳмонов беҳато бажарди. Шундан сўнг учрашув сўнгигача ҳар иккала жамоа ҳам қарши ҳужумларда тезкорлик билан ҳаракат қилишди. Ўйин 0:1 ҳисобида якунланди.

«Сўғдиёна» жамоаси ушбу учрашувда қўйидаги таркибда ҳаракат қилди

1-бўлим:
 Александр Меленчук, Магирамов Вусал,Асилжон Бегимқулов, Илёс Қурбонов, Нодирбек Ибрагимов, Санжар Рашидов, Рустам Аъзамов, Суҳроб Қобилов, Аюбхон Нўъмонов, Сардор Эминов, Элёр Орипов.
 2-бўлим:
 Ширинбой Абдуллаев, Илҳом Комилов, Ином Отабоев, Ботиржон Каримқулов, Жасур Ҳакимов, Фурқат Ҳасанбоев, Акмал Абдураҳмонов, Ориф Мамажонов, Бобир Қосимов, Сардор Қаҳҳоров, Дилмурод Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика