UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   0 15:28"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  0 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  5 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  2 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  3 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  3 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  6 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  32

Назорат учрашуви: “Қизилқум”-“Спартак” (Бухоро) 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Қизилқум”-“Спартак” (Бухоро) 2:1

Айни пайтда Навоий шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси 28 июль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Янгиликлар матни Зарафшонликларнинг бу галги рақиби биринчи лига вакили Бухоронинг “Спартак” жамоаси бўлди.
 
Назорат баҳси “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтди. Унда мураббий Юрий Лукин машғулотларда қатнашаётган деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, танаффусдан сўнг зарафшонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар — 2:1.
 
Биринчи бўлимда “Қизилқум” жамоаси таркибида қуйидаги ўйинчилар майдонда ҳаракат қилди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Жалил Кимсанов, Шерзод Файзуллаев, Элдор Бойматов, Зафар Тўраев, Азиз Абдуллаев, Руслан Санаев, Хуршид Йўлдошев, Азиз Усмонов.
 
Танаффусдан сўнг, зарафшонликлар шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилдилар:
 
Эркин Жабборов, Исроил Эргашев, Темур Турдиев, Даурен Эшбоев, Сарваржон Холматов, Жамшид Шоҳназаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Бобур Искандаров, Феруз Бобоқулов, Наврўз Алимов, Алишер Холиқов.
 
Учрашувда “Қизилқум” футболчиларидан голларни Акмал Холиқов ҳамда Даурен Эшбоевлар киритди.
 
Жароҳати туфайли ушбу баҳсда Акмал Рустамов, Ғуломҳайдар Ғуломов  майдонга туша олмадилар.
 
Режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 30 июль куни яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб номи эса бугун аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика