Назорат учрашуви. "Насаф" - Қозоғистон U-22 - 3:2 ёхуд Тарандан хет-трик

Narzulla Saydullayev
17 янв 2014, 22:41
Туркияда йиғин олиб бораётган Қаршиинг "Насаф" клуби бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Рақиб Қозоғистон олимпия терма жамоаси бўлди. Учрашувда "Насаф" 3:2 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда "Насаф" клуби расмий твиттери хабар берди.

Эътиборлиси "аждарлар" сафидаги барча голларни Игорь Таран рақиб дарвозасига киритган.

Рўзиқул Бердиев жамоаси бунга қадар "Кукеси" (Албания) ва "Шахтёр" (Қозоғистон) клубларига қарши назорат учрашувларини ўтказиб иккита ғалабага эришганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›