UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  3 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14

“Насаф” - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:1 (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Насаф” - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:1 (тўлиқ шарҳ)

Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказаётган “Насаф” футболчилари кеча йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувини Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди – 2:1.
Хабарингиз бор, ушбу жамоага айни пайтда юртимиз ишқибозларига яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумков устозлик қилиб келмоқда. Кумиков қўл остида қарағандалик футболчилар икки марта мамлакат чемпони, Қозоғистон кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишди. Қолаверса, ушбу жамоа  жорий мавсумда Европа Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этди. Ўз вақтида “Насаф”да фаолият юритган Кумков (2009-2010йиллар) 2013 йили Қозоғистонда энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши мураббийлари бошқараётган жамоалар ўртасидаги баҳс ўзига хос қизиқишни юзага келтирганди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Шахтёр”нинг босниялик ҳимоячиси Алдин Жидич Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олишга эришган “Насаф” футболчилари кетма-кет икки марта рақиб дарвозасига гол киритишди. Дастлаб чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни жамоамиз таркибига янгидан келиб қўшилган Игорь Таран чаққонлик билан дарвозага йўллаган бўлса, кейинчалик Лазиз Убайдуллаев ажойиб ҳаракатлари билан Таранни қулай вазиятга чиқарди. Игорь эса деярли бўша қолган дарвозани осонлик билан ишғол этиб, жамоасига иродали ғалабани келтирди.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Алишер Юсупов (Улуғбек Дадабоев), Ҳамза Каримов (Шерзод Аъзамов), Мақсуд Каримов (Одил Ҳамробеков), Ботир Қораев, Эркин Бойдуллаев (Нажмиддин Нормуродов), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Лазиз Убайдуллаев), Фарруҳ Сайфиев, Кенжа Тўраев (Азамат Алланиязов), Илҳом Шомуродов (Игорь Таран).

-Рақиб жисмоний бақувват футболчилар кўп эди. Аммо биз тўп билан муомалада устунлиқ қилдик, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин. – Бу “Шахтёр”нинг Туркия йиғинидаги биринчи ўйини эди. Жамоа таркибида легионерлар кўп экан.

Эслатиб ўтамиз, 11 январдан буён Туркияда янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида Албания вице-чемпиони “Кукеси” жамоасини таслим этишганди – 2:1. Бу сафар худди шундай ҳисоб билан Қозоғистон кубоги ва суперкубоги соҳиби “Шахтёр” мағлуб этилди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 17 январь куни ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика