Назорат учрашуви. “Насаф” - "Машъал" 3:1

Narzulla Saydullayev
20 июл 2019
Иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўраётган “аждарлар” кеча Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳсда "Насаф" ишончли ғалабага эришди – 3:1. Биринчи бўлиб ҳисобни мезбонлар очишди, Бобир Абдихолиқов ўзини кўрсатди – 1:0. Бироқ кўп ўтмай Шокир Йўлдошев ҳисобни тенглаштирди – 1:1. “Газчилар” ўз жарима майдончалари ичида Дилшод Саитовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 11 метрлик жарима тўпини Азизжон Ғаниев рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйди - 2:1. Акмал Мозговой учрашувнинг сўнги голига муаллифлик қилди – 3:1.


19 июль. Қарши. “Марказий” стадиони
Назорат учрашуви.
“Насаф” -“Машъал” 3:1
Голлар
: Б. Абдихолиқов, А. Ғаниев (пен), А. Мозговой - Ш. Йўлдошев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz