Назорат учрашуви. "Локомотив" - "Металлург" 2:2

Narzulla Saydullayev
26 июл 2013
Бугун "Локомотив" ва "Металлург" клублари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишди.
Бу ҳақда "Локомотив" клуби расмий твиттери хабар берди. Ўйиндаги ҳисобни 27-дақиқада Иван Нагаев очди - 1:0. Танаффусга қадар ҳисоб ўзгаргани йўқ. 

67-дақиқада бекободликларнинг тажрибали ҳимоячиси Ҳикмат Ҳошимов мувозанатни тиклади - 1:1. Орадан 4 дақиқа ўтгач Шахзод Сулаймоновнинг ҳаракатлари эвазига "Металлург" ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди - 1:2. "Темирйўлчилар" учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар "Гулистон"дан ижарадан қайтган Иброҳим Раҳимов ўзини кўрсатди - 2:2. Ўйинда бошқа гол урилмади.

"Локомотив" - "Металлург" 2:2
Голлар
: Нагаев 27, Раҳимов 87 - Сулаймонов 67, Ҳошимов 71.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia