Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади

Mirjalol Normatov
2 авг 2024, 20:54
Бугун Самарқандда "Динамо" ҳамда "Насаф" жамоалари назорат ўйинини ўтказди.

Унда томонлар муроса кўчасини танлашди. Баҳснинг 40-дақиқасида Жоэль Кожо ҳисобни очганди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Шерзод Насруллаев ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади.

Маълумот учун, "Насаф" ва "Динамо"нинг Суперлига 14-туридаги ўйинлари қолдирилган. "Олимпик" - "Насаф" баҳси 20 август куни ўтказилса, "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви номаълум муддатга қолдирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›