Назорат учрашуви. “Бунёдкор” “Нефтчи” устидан зафар қучди

Mirjalol Normatov
23 фев 2020, 16:26
Янги мавсумга ҳозирликни давом эттираётган “Бунёдкор” бугун навбатдаги назорат учрашувида иштирок этди.

Про-Лига вакили бўлган “Нефтчи”га қарши кечган баҳс кескин курашларга бой тарзда ўтди. 30-дақиқада маҳоратли ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Иккинчи бўлим якунига етишига оз фурсат қолганида фарғоналиклар беллашувдаги ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа дарвозаларга бошқа тўп киритилмади, 2:1. 

“Бунёдкор” “Нефтчи” 2:1

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 30, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов 60

“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронжон Эргашев, Абдулла Абдуллаев, Ҳасан Йўлдошев, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дониёр Усмонов, Сардор Абдураимов, Баҳодир Пардаев (Миржаҳон Мираҳмадов)

Заҳира: Владислав Нуриев, Суҳроб Иззатов, Бобурбек Фарҳодов, Фаррух Икромов, Суҳробжон Эргашев, Акобир Қаюмов, Расул Йўлдошев, Нозимхон Рустамов

Четлатиш: Фаррух Икромов

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›